Тил – маънавият кўзгуси

Барчамизгга маълумки, жорий йил ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлади. Бу сана мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Университетимизнинг иқтисодиёт факультетида ҳам ўзбек тилига давлат  тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Тил маънавият кўзгуси» номли тадбир ўтказилди.

Тадбирни факультет декани Т.Жиемуратов олиб борди. Тадбирда факультетнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда «Ўзбек тили ва адабиёти» кафедраси ўқитувчиси Р.Мадаминова ўзбек тилининг тарихи ва бугунги кундаги ривожланиши  ҳақида маълумотлар берди.

Тадбир сўнгида талаба-ёшлар томонидан ташкил этилган концерт дастурлари номойиш этилди.

Қ.Нурманов,

Факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.

Foydali havolalar