Диққат, танлов!

ҲАЛҚАРО ИККИ БОСҚИЧЛИ “SAINT-GOBAINДАН МУЛЬТИКОМФОРТ-2020” ТАЛАБАЛАР ЎРТАСИДАГИ ТАНЛОВИ

   Танловнинг мақсади:

  • Танловнинг мақсади: “SAINT-GOBAIN” компанияси томонидан Мультикомфорт концепциясини, яъни замонавий архитектуранинг энергия самарали, барқарор ва яшил қурилиш ғояларини илгари суриш;.
  • ушбу танловда иштирок этувчи компанияларнинг Ўзбекистон Республикасида архитектура-қурилиш соҳасида оммавийлигини ошириш;
  • талабалар, раҳбарлар ва манфаатдор шахслар ўртасида қурилиш соҳасидаги билим даражасини ошириш;

Ушбу ҳалқаро танловга қатнашувчи  талаба ёшларга қўйидагиларни ҳавола қиламиз

ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

“SAINT-GOBAINдан Мультикомфорт» халқаро талабалар танлови
2 босқичдан иборат:

1 босқич – миллий босқичнинг финал қисми ўтказилиши – 2020 йил март ойига режалаштирилган.

2 босқичи – халқаро танловнинг финал қисми ўтказилиши – 2020 йил май ёки июнь ойларига режалаштирилган.

МИЛЛИЙ БОСҚИЧ – 2020

 «SAINT-GOBAIN дан Мултикомфорт» Миллий финалининг танлов босқичлари:

  1. Ҳалқаро танловнинг Ўзбекистонда Миллий босқичини очилиши режалаштирилган санаси – 2019 йил 6 ноябрь.
  2. 2019 йил ноябр-феврал ойларида– қатнашувчилар руйхатдан ўтганларидан кейин уларга семинарлар ва онлайн тренинглар асосида таълим бериб, уларни қурилиш соҳасидаги билими оширилади ҳамда бу тайёргарлик вақтида, уларнинг лойиҳа ишларининг фоизларда бажарилишини хакамлар томонидан баҳоланиб борилади.
  3. 2020 йил март ойида – Ўзбекистонда Миллий финал.
  4. 2020 йил апрел-май – Ҳалқаро финалга тайёргарлик.
  5. 2020 йил май-июн – Ҳалқаро финал Парижда, Франция.

Ташкилотчилар – «Қозоғистон SAINT-GOBAIN қурилиш маҳсулотлари”

Қандай қилиб қатнашиш керак?

Архитектура, дизайн ва қурилиш мухандислиги ёки бошқа фанларни ўрганаётган талабалар танловда иштироқ этишлари мумкин;

1 дан 6 дача бўлган курсларнинг барча талабалари (магистр дастурини қошган ҳолда) якка ва 2 кишилик + етакчидан иборат гуруҳларда қатнашишлари мумкин;

Халқаро босқичда қатнашиш учун

Танловда иштироқ этадиган барча иштироқчилар (талабалар ва ўқитувчилар) индивидуал тартибда қўйидаги интернет-манзилда алоҳида руйхатдан ўтишлари керак https://multicomfort.saint-gobain.com/multi-comfort-student-contest

Миллий босқичда иштироқ этиш учун

Танловда иштироқ этадиган барча иштироқчилар (талабалар ва ўқитувчилар) индивидуал равшда қўйидаги интернет манзилида руйхатдан ўтишлари керак https://multicomfortcontest.kz  – Қозоғистон, Ўзбекистон

https://multicomfortcontest.kg – Қирғизистон

 

Foydali havolalar