Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов ва «КНАУФ ГИПС БУХАРА» МЧЖ чет эл кархонаси бош директори Д.Дерипалко ўртасида №0027-ОД сонли ҳамкорлик шартномаси ўрнатилган эди.
Мазкур шартнома билан Архитектура ва қурилиши соҳасида етук кадрлар тайёрлаш мақсадида қуйидаги ишлар олиб борилади:
- Қурилиш ташкилотлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш;
- КНАУФ материалларидан фойдаланишни билиши;
- КНАУФ материалларини амалда тўлиқ қўлланиб назарий билимларни амалиётда қўллаш;
- «КНАУФ ГИПС БУХАРА» талабаларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш.
Шуларни инобатга олиб «КНАУФ ГИПС БУХАРА» МЧЖ чет эл кархонаси томонидан Қорақалпоқ давлат университети кутубхонасига 4 номдаги («Қуруқ қурилишнинг жамлама тизимлари», «Синч қопламали конструкцияларни монтаж қилиш технологияси», «Синч қопламали конструкцияларни монтаж қилиш технологияси», «Қуруқ қурилиш тизимлари») 170 дона адабиётлар бепул топширилди.
А.Ильясов,
Шаҳар қурилиши ва хўжалиги кафедраси бошлиғи.
