Таниқли актёрлар билан учрашув

Яқинда Қорақалпоқ давлат университети Маданият  саройида  “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамкорлигида  мамлакатимизнинг таниқли актёрлари университет талаба-ёшлар билан  учрашув ўтказилди.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини турли мафкуравий-маънавий таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш, ёшларда мустаҳкам ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позицияни шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Албатта, бундай тадбирлар ёшлар қалбида Ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш билан бирга, уларда эртанги кунга ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Отабек Рахимбаев,

География ва табиий ресурслар факулътети Ёшлар

иттифоқи  бошланғич ташкилот етакчиси.

Foydali havolalar