Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни ҳамда жорий йилнинг 23 август куни ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари мавзусида бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ харакатига айланиши, узтозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш -жамиятимизда олий қадрият даражасига кўтарилиши белгиланганди.
Жойларда барча раҳбарлар ва мутасаддилар «Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик» шиорига дастуриламал қилган ҳолда, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талаба-ёшлари Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида жойлашган болалар мусиқа ва санъат мактаби ва 3-5- сонли мактабларда байрам кечаларини ўтказишди.
Жумладан университетнинг “Жайхун” талабалар театр студияси И.Юсуповнинг “Мангу булоқ” поэмасидан кўриниш ва университетнинг “Ҳурлиман” ҳалқ ансамбли ўзининг миллий ўйинлари ҳамда бошқа фаол талабалар ўз иқтидорларини болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари ва ўқувчиларига ўз иқтидорини кўрсатишди.
Китобсеварлар клуби эса 3-сонли умумтаълим мактабида «Заковат» интелектуал ўйини ҳамда Пауло Коэльонинг “Алкимёгар”, Ў.Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” ва К.Султановнинг “Оқдарё” романларини тақдимот қилишди.
Мурғак қалбларни кичиклигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган турли тадбир ва семинарлар келажакда ўз самарасини беради. Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган ушбу тадбир негизида ҳам ана шундай эзгу мақсадлар борлиги шубҳасиз.
А.Рахимбаев.
