2019 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир» маърузаси мазмун-моҳиятини талаба-ёшлар ўртасида тарғиб қилиш бўйича тадбир ташкил этилди.
Уни университетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори О.Дуйсенбаев очди ва олиб борди. О.Дуйсенбаев мажлис иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан табриклади ва бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳар хил соҳаларда юз бераётган янгиланиш ва ривожланишлар, айниқса, суд-ҳуқуқ масалалари, ёшлар тарбияси ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар, шунингдек, бу бўйича Президентимизнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали мажлисдаги маърузасини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ҳамда муҳома қилиш ишларини амалга ошириш белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича судининг судьяси А.Абдикаримов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши бўлим бошлиғи М.Альжановлар нутқ сўзлади. Маърузачилар ўз сўзларида ёшлар тарбияси, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, шунингдек мажлис иштирокчиларини содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноячиликлар бўйича статистик маълумотлар билан таништириб ўтди.
Талабалар соҳа вакилларига ўзларини қизиқтирган саволларини берди ва тегишли жавобларини олди.
Р.Отениязов,
Университет ёшлар билан ишлаш,
маънавият ва маърифат бўлими услубчиси.


