Япония билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик кенгаяди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир Иномжон Мажидов Digital Knowledge Co. Ltd. компанияси президенти Ҳироаки Ҳара билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар олий таълим тизимида университетлар танқислиги ва маҳаллий ОТМни битирган кадрларнинг хорижда юқори ҳақ тўланадиган иш ўринларини топишда дуч келадиган муаммолари борасида ўзаро фикр алмашишди.

Шунингдек, Digital Knowledge Co. Ltd. компанияси президенти томонидан юқоридаги муаммоларнинг ечими сифатида Тошкентда Япон университетлари сателлити (JUST)ни ташкил этиш ушбу тизим бўйича таҳсил олган кадрларни Японияда ҳам иш билан таъминлаш имкониятлари таклиф қилинди.

Ўз ўрнида вазир япон компанияси вакилининг мазкур ташаббуси вазирлик томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди ва томонлар мазкур масалада биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олишди.

Манба: http://edu.uz

 

Foydali havolalar