Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гужарат штати бош вазири В.Рупани билан учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси“да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг 2019 йилнинг 27-30 ноябрь кунлари Ҳиндистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида ўзбекистонлик 20 нафар ёш олимларни Хиндистоннинг нуфузли университет ва илмий марказларида қиска муддатли илмий стажировкасини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Ушбу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ҳиндистоннинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий марказларига ёш олимларнинг илмий стажировкаси бўйича танлов эълон қилинганлигини маълум қилади.
Танлов шартлари илова қилинади.
[pdf-embedder url=»https://old.karsu.uz/wp-content/uploads/2019/12/87-03-4896-13-12-2019…-1.pdf» title=»87-03-4896-13-12-2019…»]