Республика олий таълим кенгашининг фаолият йўналишлари, функциялари ва таркиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрда “Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1037-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда кенгашнинг фаолият йўналиши, таркиби, функцияси ва ҳуқуқ-мажбуриятлари белгилаб берилган.

✅ Қарорда Кенгашнинг фаолият йўналишлари белгиланди:

? профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчиларнинг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий тажриба таҳлили асосида олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни жорий этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

? олий таълим муассасаларининг фаолиятида шаффофлик ва холислик тамойиллари тўлақонли амал қилишини, коррупцияга шароит яратувчи омилларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Бундан ташқари, Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қатор функцияларни амалга оширади:

? Республика, шунингдек, чет эллик, ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни маслаҳат учун жалб этади;

? олий таълим муассасалари фаолиятини жойида ўрганади, таҳлил қилади, ўрганиш натижалари бўйича хулоса ва таклифларни олий таълим муассасаси, вазирлик ва идоралар, Вазирлар Маҳкамаси, ижро этувчи ҳокимият органларига киритади;

Таркиби 22 кишидан иборат мазкур кенгашга Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзаков раислик қилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Foydali havolalar