Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сон Қарори билан тасдиқланган «Таянч докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида» Низомга мувофиқ, 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йил 30 декабр куни бўлиб ўтган Ҳайъат йиғилишида Республика таянч докторантлари ўртасида 2020 йил учун қуйидаги номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳиби деб топилди
1. Ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналиши

Каримов Нодир Рахмонқулович – Тошкент давлат шарқшунослик институти таянч докторанти, «Ал-Ҳаким ат-Термизий ва Абу Исо ат-Термизий илмий меросининг хорижда ўрганилиши (XX асрнинг иккинчи ярми XXI аср бошлари)» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда, жами 47 та илмий иш, жумладан – 1 та ўқув қўлланма, 4 та монография, 18 та илмий мақола ва 22 та тезислар муаллифи.
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши

Эшматов Сирожиддин Келдиярович – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти, «Ўзбекистон иқтисодиётида мева-сабзавотчиликда қиймат занжирини ривожлантириш йўналишлари» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда, жами 11 та илмий иш, жумладан – 8 та илмий мақола ва 3 та тезислар муаллифи.
3. Энергетика, ресурслар, саноат йўналиши

Салижонова Шахнозахон Дилмуродовна – Тошкент кимё-технология институти таянч докторанти, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Беруний номли Давлат стипендиялари 2012 йилги танловининг ғолиби, «Янги турдаги маргарин маҳсулотларини олиш технологиясини такомиллаштириш» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда, жами 12 та илмий иш, жумладан – 3 та илмий мақола ва 9 та тезислар муаллифи.
4. Соғлиқни сақлаш, спорт ва экология йўналиши

Ниязова Зебинисо Анваровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институти таянч докторанти, «Кўз олмасининг тешиб кирган жароҳатларида плёнкали биоқопламаларнинг қўлланилишини клиник-экспериментал баҳолаш» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда, жами 41 та илмий иш, жумладан – 12 та илмий мақола ва 29 та тезислар муаллифи.
5. Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши

Атамуратова Мухайё Шавкатовна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти таянч докторанти, «Охангарон дарёси сув хавзаларининг ихтиофаунаси» мавзусида илмий-тадқиқот олиб бормоқда, жами 23 та илмий иш, жумладан – 6 та илмий мақола ва 17 та тезислар муаллифи.
Манба: http://edu.uz