Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигида республикадаги олий таълим муассасалари ректорлари Тошкент шаҳрида янги ташкил этилган иккита ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.
Делегациянинг Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ташрифи давомида муассаса жамоасига Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов томонидан адиб таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб инглиз тилига таржима қилинган “Меҳробдан чаён” ва “Ўткан кунлар” романлари совға қилинди.
Шунингдек, ўзбек тили ва адабиёти, бадиий ижод сирларини чуқур ўрганишга ихтисослашган ушбу мактаб билан тегишли олий таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, ёшларни ижодга рағбатлантириш, улардаги истеъдодни қўллаб-қувватлаш йўлида ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олинди.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ