#Беш_ташаббус_беш_имконият  ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

Бердақ  номидаги Қорақалпоқ давлат университети хотин-қизлар қўмитаси ёнидаги «Кизларжон» клубида хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш,  уларни  ҳар  томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан семинар тренинглар бўлиб ўтди. 

Бул йиғилишда Қорақалпоқ давлат университети хотин-қизлар қўмитаси  бошланғиш ташкилот раиси И.Сейтназарова сўзга чиқиб республикамизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  тўхталиб  ўтдилар. Шу  жумладан, бешта устувор йўналиш бўйича талаба-қизларга маълумотлар берилди.

Семинар-тренингда «Қизларжон» клубига аъзо бўлган қизлар маълум бир меҳнат тури билан банд бўлмаган, айниқса, ижтимоий фаоллигини намоён эта олмаётган хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига ўз қиссаларини қўчди.

Бунда «Тикувчилик» тугараги, «Чевар қўллар» тугараги, ҳунармандчилик йўналишида иштирок этган ҳунарманд қизлар ўз ишлари тақдимотини ўтказишди.

Клуб 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш хотин-қизларни ихтиёрий равишда бирлаштириб, уларнинг эзгу мақсадлар йўлида фаоллигини ошириш, касб-ҳунар эгаллаши учун шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдамлашади.

ҚДУ Матбуот хизмати.

  

Foydali havolalar