Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси И.Сейтназарова раҳбарлигида бошланғич ташкилот қошида ташкил этилган «Шаңарақ» маслаҳат марказида жорий 17-январь куни «Беш ташаббус – беш имконият» шиори остида университет психологи Г.Реймбаеванинг «Сиз мустақил ҳаётга тайёрмисиз?» номли семинар-тренинги бўлиб ўтди.
Унда факультетлардан қамраб олинган 12-жуфт ёш келин-куёвлар фаол қатнашиб, оилавий ҳаётнинг зарурий психологик жиҳатларини ўрганишди, 3-гуруҳга бўлиниб мавзу бўйича фикр-мулоҳазаларини ёзиб, интерпритация қилишди.
Қизғин мунозараларга бой ўтган семинар-тренинг сўнгида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган оилавий муаммолар бўйича саволларига психолог томонидан индивидуаль маслаҳат-консультацияларини олишди.
ҚДУ Матбуот хизмати.
