Бугун Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат марказида республика ОТМ талабалар ўртасида «Йил талабаси-2019» республика танловининг якуний босқичи ўтказилмоқда.
Ушбу танловни ўтказишдан мақсад – жамиятга, давлатга етук ёш рақобатбардош кадрларни етиштириб бериш, ёшларни Ватанпарварлик рухида тарбиялаш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, олий ўқув юртларидаги иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларнинг ўз салоҳиятларини намоён этишларига имкониятлар яратиш, жамоатчилик фидойилик фазилатларини шакллантириш, талабалик нуфузини ошириш ҳамда рағбатлантиришдан иборат.
Танловнинг республика босқичига 7 та номинация бўйича республикамиздаги ОТМлардан 32 нафар талабалар қатнашмоқдалар.
Ушбу танловда университетимиздан 4 талабаси қатнашмоқда. Улар: “Йилнинг энг фаол спортчи талабаси” номинацияси бўйича жисмоний маданият факультети 4-босқич талабаси Қайыпназарова Сапура, “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” номинацияси бўйича ўзбек филологияси факультети 4-босқич талабаси Юлдашев Дилмурод, “Йилнинг энг фаол блогер талабаси” номинацияси бўйича география ва табиий ресурслар факультети 3-босқич талабаси Рахимбаев Отабек, “Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси” (хотин-қизлар учун) номинациясида қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 3-босқич талабаси Адилчаева Дилназалар.
О.Рахимбаев ,
География ва табиий ресурслар факультетининг
Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.
