Тошкент шаҳридаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида стол тенниси бўйича талабалар ўртасидаги “Универсиада” спорт ўйинларининг финал босқичи баҳслари ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақада республикамизнинг 14 та ҳудудидан жами 56 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Мусобақанинг биринчи кунида спортчилар жамоавий баҳсларда куч синашишди. Мазкур йўналишдаги баҳслар 3–6 февраль кунлари ўтказилиши белгиланган.
Қайд этиш лозим, 2000 йилдан буён ташкиллаштириб келинаётган мазкур спорт мусобақалари бу йилдан бошлаб, янги шаклга ўтказилди. Яъни жорий йилдан эътиборан “Универсиада” спорт ўйинлари Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилиб, 4 июнга қадар давом этади.
Ўтказиладиган беллашувларда 1 500 нафардан ортиқ талаба қатнашади.
Манба: http://edu.uz
