ЎЗИМИЗДАН БОШҚАЛАРГАЧА…

Жорий йилнинг 4 февраль куни университет талабалар турар жойи Маънавият залида ТТЖда яратилган барча имкониятлар талабаларни қониқтиришини, қандай шароитлар етишмаслигини, талабаларнинг қандай таклифлари борлигини аниқлаш мақсадида университетимиз ректорати томонидан сўровнома ўтказилди.

Сўровномада философия фанлари доктори, проффессор А.Бердимуратова ва университет психологи Г.Рейимбоева ҳамда 1-2-3-ётоқхона тарбиячи педагоглари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

Проффессор Алима Бердимуратова айтишича, сўровнома анкетасини тўлдириш орқали биз нафақат ўзимиз учун, балки биздан кейин келувчи талабалар учун кенгроқ имкониятлар эшигини очиб бериш билан бирга, университет ТТЖни замон талабларига жавоб берувчи ётоқхоналар сафига қўшишда катта ҳисса қўшади.

Дарҳақиқат, талабалар ўзини қийнаётган ва фойдалана олмаётган шароитларини талаб қилишга ҳақли албатта.. Биз талабаларнинг яшаш тарзимизга эътибор бериб, бизнинг фикр-мулоҳазаларимизга қўшилаётган ректоратимиздан миннатдормиз..

Ўйлаймизки, шу эътибордан унумли фойдаланиб, барча талабалар ётоқхона шароитларга холис баҳо беришди.

Гулихон Қодирова,
Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факултети 1-босқич талабаси.

 

Foydali havolalar