ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 59-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, ўқув семестри якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми “қониқарли” ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.
2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ