МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

2020 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил I ярим йиллик иш режасига мувофиқ ташқи меҳнат миграцияси бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини Қорақалпоғистон Республикасида ўрганиш режалаштирилиб, меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича олиб борилаётган ишларнинг ҳолати билан танишиш бўйича  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Тартибли ва ҳавфсиз ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг мазмун ва моҳиятини манзилли етказиш» бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар тренингда Бош Вазир маслаҳатчиси – Департамент мудири Комил Рашидов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Рашидов раисининг ўринбосари Еркин Дурдиевлар иштирок этди.

Тадбирни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори, профессор А.Реймов бошқариб борди.

Семинар-тренингда Бош вазир маслаҳатчиси – Департамент мудири Комил Рашидов ёшларга меҳнат миграцияси, унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, меҳнат миграцияси бўйича амалга оширилаётганлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Тренинг давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов талаба-ёшларга меҳнат миграциясининг оғир кечган ҳолатлари, ҳозирги кунда фуқароларни қандай қилиб ҳимоя қилиш ҳақидаги мавзуларга батафсил тўқтаб ўтди. Шунунгдек, талабаларга ҳуқуқий китоблар совға этилди.

Тренинг давомида талаба-ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларини бериб таклифларини билдириб ўтди. 

Ю.Абдреймов,

Юридика факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари.

Foydali havolalar