#Диққат_эълон   Қўшни давлатлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича муддат жорий йил 15 мартгача узайтирилди

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, қолаверса, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати шу йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:

✔️ фуқаронинг доимий яшаш манзили (олий таълим муассасасининг сиғими ёки ҳудуддаги олий таълим муассасаларида тегишли соҳа бўйича бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида бошқа вилоятдаги олий таълим муассасасига тавсия этилиши мумкин);

✔️ талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишининг ўқиши кўчирилаётган бакалавриат таълим йўналишига мослиги (бундай йўналиш мавжуд бўлмаган тақдирда, турдош эканлиги);

✔️ хорижда талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларни асосан сиртқи ва кечки таълим шаклларига тавсия этиш;

✔️ талабалар ўқишини кўчиришда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг мавжуд имкониятлари (моддий-техник база, жумладан сменалик коэффициенти, профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси ва бошқалар) инобатга олинади.

Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

✅ ариза (жойида тўлдирилади);

✅ рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;

✅ паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

? Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳудудий ичши гуруҳ Қорақалпоқ давлат университети Ахборот-ресурс марказида жойлашган.

? Мурожаат учун телефонлар:

61-223-60-51

61-223-59-30

Foydali havolalar