Биология факультетида «Қизлар давраси» кўрик-танловининг факультет босқичи бўлиб ўтди.
Унда 7 талаба-қиз 4 та шарт бўйича ўзаро беллашди. Улар ўзларининг билимдонлигини, чаққонлигини ва маҳоратини кўрсата олди.
Факультет босқичида биринчи ўринни 97 балл тўплаб 2-а курс биология бакалавр йўналиши бўйича таълим олаётган талаба Роза Атажанова, иккинчи ўринни 94 балл билан 2-с курс талабаси Гулсина Ибрагимова ва учинчи ўринни 93 балл билан 1-б курс тупроқшунослик йўналиши буйича таълим олаётган талаба Дилшода Қадамбоевалар эгаллади.
Унивесрититет босқичида бўлиб ўтадиган кўрик танловга Роза Атажанова йўллама олди.
Г.Ибрагимова,
Биология факультети 2-курс талабаси.
