Бугун 22-февраль куни университетнинг 1-2-3-4-5-сонли талабалар турар жойида истиқомад қилаётган талабаларнинг яшаш шароити ва уларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-аҳлокий тарбия бошкармаси бошлиғи О.Базаров, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Ю.Абсоатов, Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов билан биргаликда 1-2-3-4-сонли талабалар турар жойига ташриф буюрди.
Дастлаб, талабалар турар жойида 5та ташаббус бўйича ташкил этилган ташаббус хоналар шароитлари билан танишди. Жумладан, 1-ташаббус хонадаги 15 турдаги мусиқа соз-асбобларини чалиб урганиятган талабалар билан суҳбатлашиб вазир ўринбосари Ю.Абсоатов талабаларга қўшилиб рувобни чалиб берди.
2-ташаббус хонада талабалар билан шахмат ўйнади, 3-ташаббус хона копюьтерлар билан таъминланганлиги ва 4-ташаббус хонадаги бадиий китобларни мутола қилишди. Шундан сўнг, талабалар турар жойида истиқомад қилаётган талабалар билан яқиндан суҳбатлашишди. Вазир ўринбосари Ю.Абсоатов, Маънавий аҳлокий тарбия бошкармаси бошлиғи О.Базаров талабаларнинг таклиф ва мулоҳозаларини тинглаб, ёзиб олишди ва айримларига шу жойнинг узида аниқ жавоблар беришди. Шунингдек, талабалар томонидан Вазир ўринбосари Ю.Абсоатовга айни пайтда талаба бўлиши билан биргаликда бу лавозимда ишлашга қандай улгуришини ва шу даражага қандай эришганлиги ҳақида савол беришди.
Ўз навбатида Вазир ўринбосари Ю.Абсоатов талабаларга ҳар қандай ютуқнинг заминида катта мехнат ва изланиш борлигини ва бунинг учун биз ёшларга қайси соҳада бўлса хам мамлакатимизда барча имкониятлар эшиги очиқ эканлигин айтиб ўтди. Учрашув жароёнида талабалар номидан Тарих факультети 1 босқич талабаси Ражапов Бегзод Вазир ўринбосарига эсдалик совғосини тақдим этди. «Мен хам сизлардек талабама бўлгаман узоқ қишлоқдан келиб ўкидим ҳозирги кунда магистратурада таҳсил олиб ўз устумда янада чуқур изланишлар олиб бормоқдаман. Мен сизларнинг ҳар бир айтган фикр ва мулоҳозаларингиз ён дафтарчамга ёзиб олдим бу таклифлар келажакда сизлар билан бирга албатда руёбга чиқарамиз!» деган тилак ва истакларини билдирди.
Учрашув сўнгида талабалар меҳмонлар билан эсдалик учун суратга тушишди.
П.Абдиразакова,
Иқтидорли талабалар ишлаш бўйича услувчи.


