Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча соҳалар масъулларига ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур дастур доирасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Розымбай Сеитовнинг ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш графиги ишлаб чиқилди. 25-февраль куни ўтказилган илк очиқ мулоқотда вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган ёш ходимлар ҳамда Қорақалпоқ давлат университети талабалари иштирок этди.
Ёшлар билан учрашув очиқ ва ўта самимий руҳда ўтди. Унда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, мамлакатда соҳани янада юқори даражага олиб чиқишда истеъдодли ва интилувчан ёшларга ишонч билдиришга тайёр эканлигини таъкидлади.
Вазир Р.Сеитов 2019 йилда соҳада эришилган ютуқлар тўғрисида тўхталар экан, бунда ёш ходимларнинг ҳам катта ҳиссаси борлиги ҳамда келгуси йилларда соҳани ривожлантириш бўйича олдимизда турган долзарб вазифаларни бажаришда албатта ёшларнинг салоҳияти ва билимига таянишини таъкидлаб ўтди.
Вазирлик Ахборот хизмати.

