ШВЕЙЦАРИЯ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 26 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Швейцария Конфедерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шав бошчилигидаги Швейцариянинг Профессионал таълим тизимини ривожлантириш ва ҳамкорлик агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари М.Холмухамедов ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари иштирок этди. Унда Швейцария ҳукумати билан профессионал таълим тизимини ривожлантириш истиқболлари бўйича фикрлар алмашилди.

Шу билан бирга Швейцария делегацияси вакиллари учун 2020 йил 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Ўзбекистон профессионал таълим тизими бўйича тақдимот тадбирини ўтказишга келишиб олинди.

Манба: http://edu.uz 

Foydali havolalar