Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ёшлар иттифоқи Кенгаши ташаббуси билан ўзимиз таълим олаётган даргоҳимиз атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида «Юртимиз ободонлигига ўз ҳиссангни қўш!» шиори остида АКЦИЯ ташкиллаштирилади.
Университетнинг энг билимли, иқтидорли, ўзини шу даргоҳнинг талабасиман деган ҳар бир талаба-ёшлари шу АКЦИЯда фаол қатнашишига чақириб қоламиз!
АКЦИЯ жорий йилнинг февраль, март, апрель ойлари давомида ўтказилади.
Ташкилотчи: Университет Ёшлар иттифоқи кенгаши.