Юртимиз ободонлигига ўз ҳиссангни қўш!

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ёшлар иттифоқи кенгаши ташаббуси билан университетимиз атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида «Юртимиз ободонлигига ўз хиссангни қўш!» шиори остида акция ташкиллаштирилмоқда.

Бу акцияга университетнинг фидоий талаба-ёшлари фаол қатнашиб, атрофни ободонлаштириш, ҳар хил дарахт навларини экиш, чиқиндиларни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Бугун ҚҚДУ ректори, профессор А.Реймов акция қатнашчиларига ҳормасинга келиб, фидойилик кўрсатаётган талаба-ёшларга ўзининг миннатдорчилигини билдириб, бундай яхши ниятдаги ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Юртимиз ободонлигига ўз ҳиссангни қўш!» шиори остида ташкиллаштирилган акция давом этмоқда…

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Foydali havolalar