“Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи аъзолари учун маҳорат дарси ташкил этилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорда кўрсатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш мақсадида, ҚДУ Юридика факультети талабалари ва Юридик коллеж ўқувчиларидан иборат “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи шакллантирилди.

Мазкур гуруҳ аъзоларига ҳуқуқий тарғибот қилишнинг самарали механизмлари ва замонавий методларини кенг қўллашни ўргатиш мақсадида маҳорат дарси ташкил этилди.

Иштирокчиларга мақсадга эришиш модели, тарғибот гуруҳининг асосий вазифалари, тарғибот тадбирларини ўтказиш учун белгиланган мавзулар, Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, олдаги вақтлари тарғибот тадбирларида фойдаланиш учун тарғибот гуруҳи аъзоларига флаер, буклетлар тарқатилди.  

Манба: https://telegra.ph/YOsh-ҳuқuқshunoslar-tarғibot-guruҳi-azolari-uchun-maҳorat-darsi-tashkil-ehtildi-02-28 

Foydali havolalar