#Эътироф  Олий таълим тизимидаги профессор-ўқитувчилар турли даражадаги орден ва медаллар билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 мартдаги фармонига мувофиқ, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатимиздаги олий таълим тизимидаги қатор профессор-ўқитувчилар турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирланишди.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Батирова Маргарита Азизовна – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг тиллар кафедраси профессори;

Кариева Бернара Рахимовна – Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси профессори

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Асланова Дилбар Хасановна – Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори;

Усманова Саодат Умаровна – Наманган давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти;

«Дўстлик» ордени билан

Холбекова Бегойим Абдурахмоновна – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили таржима назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси

«Шуҳрат» медали билан

Бекназарова Саида Сафибуллаевна – Тошкент ахборот технологиялари университетининг аудиовизуал технологиялар кафедраси профессори;

Игамбердиева Паризод Кадировна – Фарғона давлат университетининг кимё кафедраси катта ўқитувчиси;

Инакова Барнохон Баходировна – Андижон давлат тиббиёт институтининг педиатрия ва неонатология кафедраси мудири;

Мансурова Муниса Анваровна – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг тикув буюмларини конструкциялаш ва технологияси кафедраси мудири.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Foydali havolalar