ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида»ги 56-ф-сонли Фармойиши асосида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2020 йил 29-апрель куни «Қорақалпоғистон тарихининг долзарб муаммолари ва хизмат курсатган фан арбоби профессор М.-Ш.Қдирниязовнинг 70-йиллиги» мавзусида республика илмий-назарий анжуман ўтказилади.
Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб борилиши режалаштирилган:
1-шўъба. Жанубий Орол бўйи археология фанининг ривожи ва истиқболи
2-шўъба. Қорақалпоғистон қадимги тарихининг долзарб муаммолари
3-шўъба. Қорақалпоғистоннинг ўрта аср тарихи
4-шўъба. Қорақалпоғистоннинг янги ва енг янги тарихининг долзарб муаммолари
Анжуман материаллари 2020 йил 10 апрелгача қабул қилинади.
Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз
Қатнашиш шартлари: Конференцияда илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари, докторантлар, магистрантлар ва талабалар иштирок этиши мумкин.
Конференцияга тақдим этилаётган докладлар долзарб муаммолар ечимига бағишланган ёки муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
Конференцияга тақдим этилган материалларни нашр этиш кўзда тутилган бўлиб, бунда уларнинг ҳажми 2 бетдан кам бўлмаган ва 4 бетдан ошмаган бўлиши керак. Тўпламда эълон қилинадиган материалларнинг бир варағи учун 15.000 сўм бадал пули тўланади. Битта муаллиф бир доклад билан, ҳаммуаллифликда эса 2 та гача доклад билан иштирок этишлари мумкин.
Матн А4 форматдаги оқ қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3,0 см ва ўнгдан 1,5 см чегаралар қолдириб, жойлаштирилади ва албатта электрон шаклда ҳам тақдим этилади. Доклад материаллари рақамланмайди ва Microsoft Word редакторида Тimes New Roman шрифтида 14 ўлчамда (интервал 1,0) rtf, doc форматда расмийлаштирилади. Барча сноскалар тик қавус ичида муаллифнинг фамилияси ва илмий мақоланинг бети курсатилади: [Аскаров: 15]. Тезис охирида фойдаланилган адабиётлар руйхати берилади. Баён этилган маълумотларнинг илмий-назарий асосланганлиги ва методологик жиҳатлари бўйича муаллиф маъсул.
Материал номи бош (катта) ҳарфлар билан, кўчирилмасдан, марказга ёзилади. Кейин кичик ҳарфлар билан муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, шаҳар, мамлакат, иш жойи, e-mail кўрсатилади. Доклад муаллифининг исми-шарифи ва фамилиясининг тагига чизилади.
Талабларга жавоб бермайдиган ҳолда расмийлаштирилган ва белгиланган муддатдан кечикиб юборилган материаллар босиб чиқарилмайди.
Тезис учун тўлам ҳисоб рақами:
Ўзбекистон Республикаси Финанс вазирлиги ғазначилиги
р/с: 2340 2000 3001 0000 1010
Банк: МБ ББ ХККМ Тошкент шаҳри
МФО: 00014; ИНН: 201 122 919
л/с: 4001 8600 3329 9141 1053
ИНН: 499218115
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Квитанцияда муаллифнинг исми-шарифи тўлиқ кўрсатилиши ва «анжуман материали учун» деб ёзилиши лозим.
Манзил: 230105. Қорақалпоғистон Республикаси. Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси,
1 уй, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. Тарих факультети.
Ташкилий кўмита: Археология кафедраси. E.mail: saipovsadulla@mail.ru; sultan71@mail.ru
Тел: +99893 360-92-58