Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни видеоселектор йиғилишида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Шу муносабат билан Ўзбек филологияси факультети томонидан 28-апрель куни Туркманистон Республикасидан келиб таҳсил олаётган талабалар ҳолидан хабар олинди. “Саховат ва кўмак” ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳар бир талабани ёғ, гуруч, шакар, макарон, картошка, пиёз, сабзи, карам маҳсулотлари ва гигиеник тозаловчи воситалар билан таъминлашди. Улар ҳозирги карантин пайтида барча қулайликларга эга 2-сонли Талабалар турар жойида яшамоқдалар.
Ғ.Ўразбаев,
Ўзбек филологияси факультети Ёшлар
билан ишлаш бўйича декан муовини.

