Факультет Илмий семинарида докторлик диссертациянинг мухокамаси ташкил этилди

2020 йил 22 май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти мустақил изланувчиси, ю.ф.н. Маткаримов Қудрат Қаландаровичнинг “Жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш” мавзусидаги 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси ихтисослиги бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси муҳокамаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети (Етакчи ташкилоти) илмий-назарий семинари мажлисида (online тарзда ZOOM дастури орқали) куриб чиқилди.

Илмий-назарий семинар мажлисида Юридика факультети декани ю.ф.д., проф. Е.Қутыбаева, “Ҳуқуқшунослик” кафедраси мудири ю.ф.н. М.Нажимов, ю.ф.н., доц. Б.Дауменов, ю.ф.н., доц. Ф.Қутлымуратов, ю.ф.н. Қ.Сейтназаров ю.ф.н., доц. А.Гулимов, ю.ф.н. И.Матжанов, асситент У.Матирзаев, ассистент Т.Алиев, мажлис котиби -ю.ф.н. М.Утепбергенов ва мустақил изланувчи ю.ф.н. Қ.Маткаримов иштирок этди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети (Етакчи ташкилоти) илмий-назарий семинари мажлиси якунида, семинар иштирокчилари Маткаримов Қудрат Қаландаровичнинг 12.00.09 – “Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослиги бўйича “Жиноят ишлари юритувини инсонпарварлаштириш” мавзусидаги докторлик (DSc) диссертацияси якунланган тадқиқот иши сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияларга қўйилган талабларга жавоб беради деб ҳисобланиб,Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳузуридаги DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01рақамли илмий кенгашга ҳимояга тавсия этилди.

Махсет Утепбергенов,

Ҳуқушунослик кафедраси доценти, ю.ф.н.

Foydali havolalar