2020 йил 29 май куни соат 11 00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси Қорақалпоқ филологияси факультети мажлислар хонасининг бош студияси орқали онлайн шаклда бўлиб ўтади.
Мажлисда Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ адабиёти кафедрасининг доценти Нуржанов Пердебай Ержановичнинг 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти ихтисослиги бўйича «Қорақалпоқ романи поэтикаси. Сюжет ва композиция (1970-2000 йй.)» мавзусидаги филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.