2020 йил 12 июнь куни Тошкент давлат юридик университети ва Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети ёшлар бошланғич ташкилотлари томонидан ZOOM дастури орқали “Фуқаролик тўғрисида”ги қонунининг янги таҳририни талаба ёшлар ўртасида муҳокама қилиш орқали чуқур ўрганиш” мавзусида on-line конференция ташкил этилди.
Конференцияни Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети декани юридик фанлар доктори, профессор Елизавета Қутыбаева кириш сўз билан очиб бериб «Фуқаролик тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири бўйича маълумот бериб ўтди. Кейинги сўз Тошкент давлат юридик университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, юридик фанлар номзоди Дилшод Умаров чиқиб “Фуқаролик тўғрисида”ги қонунининг ҳозирги кундаги аҳамияти тўғрсида тўқтаб ўтди.
Конференция давомида маърузачилардан Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Акбар Тожибоев, Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети ҳуқуқшунослик кафедраси катта ўқитувчиси Дуйсенбай Сапаров, Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети 3-курс талабаси Дильфуза Хабибуллаева, Тошкент давлат юридик университети 2-курс талабаси Шийрин Аллашова, Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети 1-курс талабаси Жавоҳир Турдумурадовлар иштирок этиб, ўзларининг мазмунли маърузалари билан чиқиб қизиқарли маълумотлар бериб ўтди.
Конференция давомида иштирокчилар томонидан тегишли фикр ва мулоҳозалар билдирилди.
“Фуқаролик тўғрисида”ги қонунининг янги таҳририни талаба ёшлар ўртасида муҳокама қилиш орқали чуқур ўрганиш” мавзусида on-line конференцияни модераторлар сифатида Қорақалпоқ давлат университети Юридика факультети ёшлар иттифоқи етакчиси, 2-курс талабаси Бабур Юлдашев ва Тошкент давлат юридик университети ёшлар иттифоқи етакчиси Нодир Иноятовлар иштирок этди.
Юридика факультети ёшлар билан ишлашиш бўйича декан ўринбосари Ю.Абдреймов
