Жорий йилнинг 7-июль санасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Чет тиллари факультети профессор-ўқитувчилари ва техник ходимлари иштирокида таълим тизимида коррупцияга оид хуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида университет профессор-ўқитувчилари ва техник ходимлар ўртасида профилактик ишларни олиб бориш бўйича «Коррупциясиз таълим» мавзусида Zoom дастури орқали семинар бўлиб ўтди.
Семинарни Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов кириш сўз билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди. А.Реймов ўз сўзида таълим тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича университет раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар олдида турган вазифалар, уларни аниқлаш ва чек қўйиш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бу бўйича университетимизда бир қатор самарали ишлар олиб борилаётгани, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда профессор-ўқитувчилар ҳамда техник ходимлар ўртасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунчилик, суд-хуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комитет раиси З.Реймова, Қорақалпоқ давлат университети катта юристи А.Баймуратов, Қорақалпоқ давлат университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректор вазифасини бажарувчи И.Жуманиязов, Хуқуқшунослик кафедраси ассистенти Т.Алиевлар сўзга чиқиб, коррупция – тараққиёт кушандаси эканлиги, шу боис бутун дунёда унга қарши курашиш, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг яхлит тизими яратилганлиги, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг самарали ижросини таъминлаш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари бўйлаб қамраб олиш имконини беришини айтиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келишини ҳамда бунинг олдини олиш, олий таълим муассасаларида тарбиявий профилактик ишларни кучайтириш, шахсий таркибни муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлаш, бурчга садоқатини мустаҳкамлаш, тизимга доғ туширувчи турли салбий ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш устувор вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Семинар давомида факультет декани Дж.Курбанбаев, инглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти Г.Тлеумуратов, немис тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси А.Джумамуратов ва рус тили ва адабиёти кафедраси доценти Л.Кабуловалар сўзга чиқиб, коррупция жиноятини олдини олишда бундай семинарларни ташкил этиш олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва техник ходимларнинг хуқуқий билимларини ошириш билан бир каторда жирканч иллатлардан огоҳ бўлишда ўз самарадорлигини бериши ҳақида таъкидлаб ўтди ва барча ходимларни коррупция жиноятига қўл ўрмасликка яна бир бор чақириб қолди.
Семинар сўнгида факультет профессор-ўкитувчилари ва техник ходимларга коррупция жиноятини келтириб чиқарувчи омиллар ва ўларнининг аянчли оқибатлари тасвирланган видеоролик номойиш этилди.
Т.Кулниязов – Чет тиллари факультети декан ўринбосари
