Ҳурматли абитуриентлар ва ота-оналар! Сизларга ижодий имтиҳонлар ва тест синовларида ёрдам бераман деб қинғир йўллар билан ўқишга киритишни ваъда қилаётган одамларга алданиб қолманг! Шунингдек, чет элларда таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган одамларга ҳам ишонманг!
Имтиҳонларни ўтказишда ҳеч қанақа ноқонуний ҳаракатлар ва турли аралашувларга йўл қуйилмайди.
Барча имтиҳонларнинг ошкора ва адолатли ўтказилиши таъминланади. Сизлар фақат ўз билимингизга ишонинг ва жамиятимизда коррупциянинг кучайишига сабабчи бўлиб қолманг! Товламачиларга алданиб қолишдан эҳтиёт ва огоҳ бўлинг!
Барча абитуриентларга омад тилайман!
ҚДУ Қабул комиссияси раиси А.Реймов