03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича Илмий семинарнинг дастлабки онлайн мажлиси бўлиб ўтди

2020 йил 4 август куни Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.B.20.04 сонли Илмий Кенгаш ҳузуридаги Илмий семинарнинг  дастлабки онлайн мажлиси бўлиб ўтди. 

Илмий семинарга Қорақалпоқ давлат университети ректори проф. А.Реймов ва Илмий кенгаш раиси проф. М.Жуманов қатнашди. Улар Илмий семинар фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Мажлисда икки масала муҳокама этилди. 1. Умумий биология ва физиология кафедраси катта ўқитувчиси Кощанов Даўлетбай Ережеповичнинг “Амударё қуйи оқими сув ҳавзаларидаги балиқ чавоқларининг озиқланиши” мавзусидаги 03.00.06 – Зоология ихтисослигидан биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши. 2. Умумий биология ва физиология кафедрасининг III босқич таянч докторанти Бегжанов Муратбай Қуралбаевичнинг “Фарғона водийси тўғриқанотли (Insecta: Orthoptera) ҳашаротлари фаунаси ва экологияси” мавзусидаги 03.00.06 – Зоология ихтисослигидан биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши.

Илмий семинар якунида 03.00.06 – Зоология ихтисослигидан биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган бу диссертация ишлари ОАК нинг талабларига жавоб беради деб топилди ва Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.B.20.04 сонли Илмий Кенгашда ҳимоя учун тавсия этилди. 

 

 

Аметов Я.И.

ҚҚДУ, Биология факультети декани,

Илмий семинар раиси

биология фанлари доктори

 

Foydali havolalar