Тадбирда «Миллий либос ва уларнинг ҳудудлар бўйича таҳлили » мавзусида университет иқтидорли талаба қизлар томонидан тикилган миллий либослар тақдимоти ўтказилди.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Базаров қатнашди ва сўзга чиқди. Шунингдек, тадбирда ҚҚДУ ёшлар билан ишлаш проректори С.Алаўатдинов,
университет хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси И. Сейтназарова ва Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи катта илмий ходими А.Пирназаровалар сўзга чиқиб, тадбирнинг ёшлар маънавиятининг юксалишида, катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида кенг турда тўхталиб ўтди ва ёш ҳунарманд талаба қизлар томонидан тайёрланган либослар тақдимотига ижобий баҳо берди.







