Илм маърифат жонкуярлари!

Кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги куни пойдеворини яратаётган Устозларимиз мехнатига хар қанча тахсин айтсак – шунча оз.

Устозларимизнинг бугунги касб байрамлари муносабати билан университетимиз Турар жойида истиқомат қилаётган   талабаларимиз томонидан «Илм маърифат жонкуярлари» шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбир давомида талабаларнинг кўнгил туридан жой олган тилаклари ранг-баранг куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар, самимий кулгуга йўғрилган саҳна кўринишлари орқали изҳор этилди.

          Байрамона кечада университет Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Джуманиязов, Ўзбек филологияси факультети Туркман тили ва адабиёти кафедра мудири Ў.Гайлиева, Чет тиллари факультети Немис тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси М.Аметова, талабалар турар жойи педагог-тарбиячилари ва талабалар иштирок этдилар.

          Тадбир сўнгида талабалар томонидан профессор-ўқитувчиларга байрам совғалари топширилди.

Бундай байрамона кечанинг юксак савияда ташкил этилиши шогирдларнинг ўз устозларига чексиз ҳурмат ва самимий миннатдорлиги ифодасидир.

 

1-сонли талабалар турар жойи педагог-тарбиячиси:        

            Ш.Матжанова

 

 

 

Foydali havolalar