Муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Барчамизнинг ҳаётда соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишимизда ота-онамиз билан бирга муаллим ва ўқитувчиларимизнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун Сизларга ҳар қанча таъзим қилсак, шунча кам!
Муҳтарам Президентимиз таъбирлари билан айтганда, кўзлари ёниб турган, иқтидорли ва юксак истеъдодли ёшларимиздек авлод дунёнинг жуда камдан-кам мамлакатларида топилади. Бу бежиз эмас. Чунки Янги Ўзбекистоннинг янгича фикрлаётган, гўзал фазилатлар соҳиблари бўлган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаётган олов қалб ёшлари бугун сиздан зиёланмоқдалар.
Бугун инсониятни синовдан ўтказаётган коронавирус аталмиш балодан ўзингизни, оилангизни асрашингизни сўраймиз. Чунки сизнинг саломатлигингиз Ватанимиз, халқимиз учун, сизларни ҳар куни Устоз, деб интизор кутаётган фарзандларимиз учун бебаҳо бойликдир.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2281