“Йил талабаси-2020” онлайн танловини эълон қиламиз!!

Университетнинг 2-3-4 босқич талабалари орасида “Йил талабаси-2020” онлайн танловини эълон қилади.Танловнинг барча факультетнинг академик гуруҳлари орасида жорий йил 5-15-октябрь кунлари ўтказилади. Бунда танловда иштирок этиш истагида бўлган талабалар қўйидаги тартибда ўз хужжатларини ўзлари таҳсил олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарига юқоридаги муддатларда тақдим этишлари керак.

 

Танловга хужжатлар  куйдагича қабул қилинади:

     Иштирокчига тегишли бўлган қуйидаги ҳужжатлар тўплами факультет деканати томонидан тайёрланади ва Танлов комиссиясига тақдим этилади:

танлов иштирокчисининг қобилияти, фанларни ўзлаштириш даражаси, етакчилик қобилияти, эришган ютуқлари, дарслардаги фаол иштироки, талабаларга ўрнак бўладиган томонлари ва жамоат ишларидаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган ҳажмдаги тақдимнома;

– танлов иштирокчисининг фанларни ўзлаштириш натижалари акс этган ҳужжатлар (баҳоларни қайд этиш варақалари, талабанинг баҳоларни ўзлаштириш синов дафтарчаси) нусхалари;

– танлов иштирокчисининг нашр этилган илмий, илмий-услубий, ижодий ишлари, уларга тегишли мутахассислардан олинган тақризлар билан бирга;

– турли тадбирлар, танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусхалари илова қилинади);

– грантларда иштирок этганлиги тўғрисидаги маълумот, грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, иштирокнинг шакли ва даражаси кўрсатилади;

– конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, уларда мақоми ва номи, ўтказилган жойи, шахсан иштирок этиш даражаси (маърузачи, ҳаммаърузачи, ташкилотчи) кўрсатилади;

– ҳужжатлар тўпламига киритилган материаллар ва ахборотларда Танлов иштирокчисининг олий таълим муассасасига киргандан сўнгги фаолиятига доир маълумотлар бўлиши лозим.

 

 Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

а) “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”, бунда талабанинг олий ўқув юртига киргандан бошлаб фанларни ўзлаштириш ва ўқув жараёнлардаги иштироки ва фаоллиги, чоп этилган мақола ва тезислари ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти, долзарблигига оид ишлар кўриб чиқилади;

б) “Йилнинг энг ташаббускор-тарғиботчи талабаси”, бунда талабанинг олий таълим муассасаси, Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоат ташкилотларидаги жамоатчилик иштироки, фаоллик даражаси, намунавий ишлари, ташкилотчилик қобилияти ва шу асосда ўзи ташкил этган тадбирлар мазмуни, эришган ютуқлари кўриб чиқилади;

в) “Йилнинг ихтирочи-инноватор талабаси”, бунда талаба томонидан яратилган илмий ишлар, ихтиролар, инновацион ғоялари, рационализаторлик таклифлари, уларнинг янгилиги, долзарблиги ва илмий аҳамияти кўриб чиқилади;

г) “Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”, бунда талабанинг спорт соҳасидаги ютуқлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади;

д) “Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”,бунда талабанинг санъат, адабиёт, маданият ва бошқа соҳадаги ижодий ишлари ва эришган натижалари кўриб чиқилади;

е) “Йилнинг энг фаол блогер талабаси”, бунда талабанинг ижтимоий тармоқларда ўзи яратган ишланмалари ва фаоллик даражаси ҳамда ушбу соҳаларда эришган ютуқлари кўриб чиқилади;

ж) “Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси” (хотин-қизлар учун), бунда талаба-қизларнинг мустақил равишда тадбиркорлик асосида эришган ютуқлар кўриб чиқилади.

 

Танловнинг университет босқичида номинациялар бўйича ғолиблар куйидагича тақдирланади:

1ўрин  1760000 сўм

2-ўрин 1320000 сўм

3-ўрин  880000 сўм

Номинациялар бўйича 1-ўрин ғолиблари танловнинг республика босқичига тавсия этилади

Танловда иштирок этишни истаганлар ўз хужжатларини 2020 йил 15 октябь кунига қадар факультет деканатига топширишлари шарт!

Танлов ҳақида қўшимча маълумотларни барча факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ва ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимидан олишингизга бўлади. 

 

Маълумот учун телефон: 939201009, 906520084, 933674941                                   

 

 

 

 

Foydali havolalar