«ТИЛ БОРКИ – МИЛЛАТ БАРҲАЁТ»

Жорий йил Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилинганлигига 31 йил тўлади. Ушбу тарихий ҳужжат негизида ўтган йиллар мобайнида ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди. Муҳтарам Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида она тилимизда баёнот қилганлигининг ўзиёқ тилимизга нисбатан юксак эҳтиром намунаси ҳисобланади.
Ўзбек тилининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг қабул қилинганлигига 31 йил тўлиши муносабати билан ҳозирги кунда мамалакатимизнинг барча ҳудудларида ҳар хил анжуманлар, учрашув ва турли тадбирлар ташкил қилиниб кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.
Мана шундай тадбирлардан бири шу йилнинг 20 октябрь санасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Тил ва миллат маънавияти такомили» атамасида илмий-амалий анжуман ташкил қилинди.
Анжуманни университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор С.Алаӯатдинов очиқ деб эълон қилди ҳамда у ўз нутқида Ўзбек тилининг жамиятдаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2008 йилда Ўзбек филологияси факультетининг ташкил қилинганлиги ва ушбу факультетда кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. Шундан сўнг Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси, Туркман тили ва адабиёти кафедраси ҳамда Қозоқ тили ва адабити кафедраси профессор ўқитувчилари маъруза қилдилар. Улар ўзбек тилининг аҳамияти, тилшуносликни янада ривожлантириш, тил тарихи, тараққит босқичлари ҳақида анжуман иштирокчиларига батафсил маълумот бердилар. Бўлиб ўтган анжуманга ZOOM орқали университет талабалари ҳам қатнашдилар.
Анжуман санъат усталарининг дастури билан давом этди.

Матбуот хизмати.


 

Foydali havolalar