«Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси» номинацияси бўйича 3-ўрин ғолиби аниқланди

«Йил талабаси 2020» танловининг университет босқичида Корақалпоқ филологияси ва журналистикаси факультетининг 2-босқич талабаси Дабылов Азизбек «Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси» номинацияси бўйича 3-ўрин ғолиби деб топилди.

Дабылов Азизбек Пердегалиевич 2001 йили 24 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. Миллати қорақалпоқ.

2019 йили Нукус шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 27-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфини давлат белгиси “Олтин медаль” билан тамомлаган.

2019 йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультетига ўқишга қабул қилинган.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фаоли.

Азизбек Дабылов профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талаба-ёшлар ўртасида “Step by step” (“Қадамба-қадам”) мавзусида ўтказиладиган танловда ўзининг ёшлар онгида салбий иллатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва эзгу ғоялар миллий юксалишнинг бош мезони эканлигини тарғиб қилишга қаратилган медиаматериаллари билан иштирок этди.

А.Дабыловнинг бадиий адабиётга меҳри баланд. Унинг шеър, мақола ва ҳикоялари Республика “Жеткиншек”, “Қарақалпақстан жаслары”, “Қарақалпақ әдебияты” газеталари ва “Қарлығаш” журналида чоп этилган. 2018 йили “Меҳр булоғи” номли биринчи китоби “Қорақалпоғистон” нашриётидан босилиб чиққан. Масалан: “Қарақалпақстан жаслары” газетасида “Гүз-өмир симфонияси”, “Мениң ўатаным-мениң мақтанышым”, “Еркин Қарақалпақстан” газетасида “Атажан Халмуратов, Жазыўшы ҳәм журналист”, “Көксимдеги қуяш”, “Пайтахт” газетасида “Тил – миллеттиң руўхы” ва бошқа да адабий журналларда(газеталарда) мақола ва шеърлари чоп этилган.

А.Дабылов 2019-2020 йилларда бир қатор танловларда қатнашиб ғолиблик ва совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, 2018 йили ўтказилган “Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон босқичида 1-ўринни эгаллаган. Шу йили Тошкент шаҳрида ўтказилган “Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири” кўрик-танловининг Республика босқичида фаол иштироки учун махсус диплом билан тақдирланган.

2019 йили Самарқанд вилоятида ўтказилган «5 ташаббус» ёшлар форумида қатнашиб, жамоаси билан фахрли 1-ўринни эгаллаган.

2019 йили Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида университет миқёсида ўтказилган «Фаол китобхон» кўрик танловида 3-ўринни эгаллаган.

2019 йили ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 1 декабрь Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлиши муносабати билан «Ана тилим-сен басқадан айырмам…» шиори остида ўтказилган иншолар танловида «Энг яхши публицистик мақола» йўналиши бўйича 3-ўринни эгаллаган ва диплом билан тақдирланган.

2020 йили «Қарақалпақстан ҳаўазы» газетаси таҳририяти томонидан «Мен саламат турмыс тәризин үгит-нәсиятлайман» лойиҳаси доирасида талаба-ёшлар ўртасида ўтказилган мақолалар танловида фахрли 1-ўринни, жорий йилда «Менинг Ватаним – менинг фахрим» мавзусида университет ёшлари ўртасида ўтказилган онлайн ижодий танловида «Энг яхши эссе» номинацияси бўйича 1-ўринни, ушбу танловнинг «Энг яхши мақола» номинацияси бўйича  2-ўринни, 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган онлайн видеоматериаллар танловида «Мен шу азиз Ватан фарзандиман» номинацияси бўйича фахрли 3-ўринни қўлга киритган.

2020 йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ўтказилган «Ёш журналистлар ва блогерлар форуми» доирасида ўтказилган лойиҳаларда фаол иштироки учун махсус диплом билан мукофотланган.

2020 йили унинг “The place of the writer Atajan Khalmuratov in the Karakalpak journalizm” номли инглиз тилидаги тезис мақоласи Чехиянинг “Europe, science and we” журналида чоп этилди.

 

Дабылов Азизбек,

Қорақалпоқ филологияси ва

журналистика факультети 2-курс талабаси

 

Foydali havolalar