“Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!”

 

“18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куни” муносабати билан университет талабалари ўртасида “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!” номли маънавий-маърифий Zoom конференцияси бӯлиб ӯтди.

Конференцияни Университетнинг Ёшлар билан ишлашиш бўйича проректори С.Алауатдинов  очди ва олиб борди.

Ӯ талаба ёшларга давлат байроғи  ҳақида айтиб ўтди ва барчани улуғ кун билан табриклади.

Сўнг Ёшлар билан ишлашиш бӯйича маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Джуманиязов конференция иштирокчиларин 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куни” билан табриклади ва давлат байроғимиз бизнинг фахримиз, ғуруримиз эканлиги ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон Республикаси Байроғи ҳақида Юридика факультети Инсон ҳуқуқлари, давлат ҳуқуқ ва бошқариш кафедраси ассистенти М.Қарабаев сўзга чиқиб, ўзинг тайёрлаган видеослайдини конференция иштирокчиларига ҳавола қилди.

 Сўнг, 21131ҳ/б взвод командирининг тарвия ва идеологик ишлари бўйича ўринбосари, катта лейтенант М.Мадаминов  сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул этилган кун билан барчани қутлади ва ўз баённамасин ўқиб  эшиттирди. Шунингдек, тадбир давомида Юридика факультети 2-курс талабаси Рамуза Байжанова ва шу факультет 3-курс талабаси Даўлет Лепесовлар Ўзбекистон Республикаси Байроғи ҳақида ёшлар кўз қарашида  давлат байроғининг буюк чоққиларга кўтарилаётгани ҳақида

сўзладилар.

          Конференция сўнгида Магистратура бўлими 1-курс магистранти Д. Юлдашев,Чет тиллар факультети 2-курс талабаси М.Қартбаева, Магистратура бўлими 1-курс магистранти Д.Юсуфова, Чет тиллар факультети 3-курс талабаси С.Жалменова, Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 2-курс талабаси А.Давылов, Саноат- технология факультети 3-курс талабаси Ж.Наўрызбаевлар ўзларининг Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ҳақида ёзган шеърларини ўқиб эшиттирди ва видео слайдларни тадбир иштирокчилари этиборига ҳавола қилди. 

 

Foydali havolalar