Бугун 4-декабрь Қорақалпоқ давлат университети маданият саройида филология фанлари доктори, профессор Насимхон Раҳмонов билан адабий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга университетнинг Ўзбек филологияси факультети профессор-ўқитувчилари, кафедра мудирлари, магистрантлар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.
Насимхон Раҳмонов Қадимги туркий ёзма ёдгорликлар, қадимги туркий тил, ҳозирги адабий жараён, маданият тарихи, туркий халқларнинг этник тарихига оид 25 дан ортиқ китоб, 250 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар, дунё туркологлари билан ҳамкорликда уч тилда (қозоқ, рус ва инглиз тилларида) “История мировой тюркологии” (Алмати, “Рарирет” нашриёти) китобини яратишда иштирок этган йирик олимдир. Талаба-ёшлар Профессор Насимхон Раҳмонов ҳаёти, илмий фаолияти борасида жуда катта маълумотга эга бўлдилар.
Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори, профессор Насимхон Асқарович Раҳмонов Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ўзбек филологияси факультетида 5А120102-Лингвистика (туркман тили) 1-курс магистрант талабаларига «Лингвокультурология», «Лингвистик таълимотлар тарихи» фанларидан дарс бермоқда.
Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси
ассистенти К.Байменова


