Ижарада яшайдиган талабалар билан тарғибот ишлари олиб борилди

Қишнинг ёғингарчилик ва совуқ кунлари бошланиши билан ҳарорат кескин пасайиб боради. Бундан кўриниб турибдики, биз яшаб турган хонадонларимизни иситиш учун турли чоралар кўра бошлаймиз. Электр иситиш асбоблари, табиий газ тармоқлари ёки иситишнинг бошқа турли йўлларидан фойдаланамиз.

Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, беҳосдан узилиб қолиши, хона ичида тўпланиши, табиий газни ёқиб қаровсиз қолдириш, қувурларни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида ёнғин, ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари каби турли фавқулодда вазиятлар содир бўлади. Бу ҳол инсонларнинг турли хил тан жароҳатлари олиши ёки айрим ҳолатларда ўлим билан якунланиши кузатилади.  Бундай салбий холатларнинг олдини олиш мақсадида Қорақалпоқ давлат университети Чет тиллари факультети декани Дж.Курбанбаев, декан ўринбосарлари Т.Кулниязов, Р.Сапарниязов, гуруҳ мураббийлари, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан хамкорликда ижарада яшаётган талабаларнинг уйларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олди ҳамда талабаларга табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, бехосдан узилиб қолиши, хона ичида тўпланиши, табиий газни ёқиб қаровсиз қолдириш, қувурларни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида чақнаш, ёнғин, ҳамда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари каби турли фавқулодда вазиятлар, бахтсиз ходисалар содир бўлиш мумкинлиги хақида тушунчалар берилди. Шунингдек, талабалар яшаётган хонадонларда истиш тизимидаги камчиликлар ўрганилиб, уй эгаларига камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари – Т.Кулниязов .

 

Foydali havolalar