Республикамиз немис тили ўқитувчиларининг дарс ўтиш самарадорлигини янада яхшилаш мақсади да Гёте институти томонидан “Рақамли технологиялар даврида немис тилини ўқитиш” мавзусида халқаро «online» конференция ташил этилди.
Конференцияни кириш сўзи билан Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси, жаноб Гунтер Оверфельд очиб берди. Конференцияда Германия, Австрия, Россия, Украина, Белоруссия ва бошқа давлатлардан ҳам маърузачилар иштирок этди. Ушбу конференцияда анъанавий ва масофавий таълим беришнинг устувор усуллари таҳлил этилди. Анжуман Германия элчихонаси, Гёте институти (Тошкент), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган. Анжуманда университетимизнинг немис тили ва адабиёти кафедраси жамоаси фаол иштирок этди.
Немис тили ва адабиёти кафедраси
ассистент ўқитувчиси А.Мамбетниязова.

