Таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш йўлида

 12-13 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятидаги  Шўртан газ-кимё мажмуасида “Uzbekistan GTL” компаниясининг 2020-2021 ўқув йилининг нефть-газ соҳасида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури ғолиблари, фаол иштирокчилари, олий таълим муассасаларнинг ректор ва профессор-ўқитувчилари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Ю.Абсоатов, “Uzbekistan GTL” ва “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖларнинг раҳбарияти иштирокида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги дастурда жами 1200 дан зиёд талабалар иштирок этди, бу жараёнга университетимизнинг талабалари ҳам қатнашиб, 3 босқичдан сўнг жами 12 нафар иқтидорли талабалар ичидан бир талабамиз Гулмурзаев Сардор стипендия соҳиби бўлган бўлса, иштирокчилар сони сезиларли даражада кўпайганини инобатга олган ҳолда ва танловда иштирок этган иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида танлов комиссияси қўшимча 18 та фаол иштирокчиларни ҳам махсус сертификатлар билан тадирлади.  Шундан 2 талабамиз Айбергенов Бахтияр ва Максетов Бекзат тақдирланишди ва уларга GTL заводида ишлаб чиқариш амалиёти, “Uzbekistan GTL” компаниясида малака ошириш, ҳамда ўқишининг сўнггида ўз мутахассислиги бўйича GTL заводида иш билан таъминланадиган бўлди ва стипендия соҳиби Гулмурзаев Сардорга ўқув йили давомида “Uzbekistan GTL” компанияси томонидан қўшимча ойлик стипендия тўлаб борилади.

Тадбир жараёнида ишлаб чиқариш ва олий таълим интеграциясини мустаҳкамлаш нефть ва газ соҳаси учун минглаб малакали кадрларни тайёрлашда хизмат қилиб келаётган Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон Миллий университети, Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филилали, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро мухандислик-технология институти, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва Фарғона политехника институтларига “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ва унинг тасарруфидаги “Uzbekistan GTL” ҳамда “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖлари билан самарали ҳамкорлик учун “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг махсус ташаккурномалари топширилди.
Олий таълим муассасалари билан уч томонлама ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Бундан сўнг “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖ ва “Uzbekistan GTL” корхоналаринг ишлаб чиқариш бўлимларига экскурциялар ташкиллаштирилди.

И.Я. Сапашов,

 Нефть ва газ технологияси кафедраси ассистенти

 

 

 

Foydali havolalar