Университетимизнинг иқтидорли талаба қизлари шу йилнинг 22-январь куни Мўйноқ туманида бўлиб ўтган «Нафосат» фестивалининг республика босқичида иштирок этиб, ғолиб бўлди.
Мўйноқ туманида бўлиб ўтган «Нафосат» фестивалининг республика босқичида Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбаева иштирок этиб, университет талаба қизларининг иқтидорини аъло даражада баҳолади.
Мазкур «Нафосат» фестивалида бизнинг Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидан талаба қизларимиз: Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети 4-курс талабаси, университет хотин-қизлар кенгаши ёнидаги «Миллий каштачилик» тўгарагимиз етакчиси Дилноз Адилчаева ўзининг «СӘЎКЕЛЕ» бренди остидаги миллий кийимлар коллекцияси билан, Физика факультети 2-курс талабаси Райхан Ниёзова «UNE VIE» бренди остидаги замонавий ва миллий кийимлар коллекцияси билан, Биология факультети 3-курс талабаси Гулбану Хожанова ва Саноат технологияси факультети 3-курс талабаси Гўзал Жалгасовалар ўзларининг қўл меҳнатлари билан қатнашиб, ғолиб бўлди ва Диплом , Ташаккурномалар билан тақдирланди.

Талаба қизларимиз махсус Диплом ва совғаларини Сенат раиси Т.Норбаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Камаловлар қўлларидан қабул қилиб олганлари – ўларнинг ҳаётидаги унутилмас воқеаларнинг бири бўлди.

Бундай юксак ишонч ва эътирофларга муносиб бўлган ҳар бир талаба қизимиз қалбида таълим олиш билан бир қаторда, ҳўнар ўрганиш ва университетимиз жамоат ишларида фаол қатнашишларига бўлган қизиқишларини янада орттирган бўлса ажаб эмас.
И.Сейтназарова
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорининг
Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.