«Зулфия ижоди ва адабий-бадий меросининг халқаро аҳамияти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилишини маълум қиламиз

2021 йилнинг 1 март куни Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби томонидан атоқли шоира Зулфия таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан «Зулфия ижоди ва адабий-бадий меросининг халқаро аҳамияти» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилишини маълум қиламиз.

Илимий ёналишлар:

Зулфия достонларида бадиий маҳорат масаласи;

Зулфия – таржимон ва публицист;

Китобхон маънавиятининг шаклланишида Зулфия адабий-бадиий меросининг аҳамияти;

Зулфия асарларининг тил хусусиятлари;

Зулфия – таниқли жамоат арбоби.

Конференцияга мақола ва тезислар жорий йилнинг 5 февраль кунига қадар ўзбек, рус ва инглиз тилларида a.mamiralivev@mail.ru электрон манзили ёки @Mamura_Sayfullayevna телеграм саҳифаси орқали юборишингиз мумкин.

Алоқа учун телефонлар: +72 226-10-02;   +91 197-73-84.  

 

Foydali havolalar