Қорақалпоқ давлат университети мажлислар залида 2021 йил 17 март куни соат 1030 да Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи РhD.03/30.12.2019.В.20.04 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш қошидаги илмий семинарнинг мажлиси бўлади.
КУН ТАРТИБИ:
Қорақалпоқ давлат университети Биология факультети “Экология ва тўпроқшунослик” кафедраси доценти Жугинисов Тангирберген Исаевичнинг “Жанубий Оролбўйи ксилофаг-ҳашаротлари” мавзусидаги 03.00.06- Зоология ихтисослиги бўйича биология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг муҳокамаси.
Илмий раҳбар: б.ф.д., проф., академик Дж.А. Азимов
Тақризчилар: б.ф.д., катта илмий ходим М.Ж.Медетов
б.ф.д., проф. А.Р. Кузметов
Илмий семинар котиби, б.ф.ф.д. Д.Кощанов