Жорий йилнинг 17 март куни Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Мангуликка дахлдор мерос” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Анжуманни университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори С.Алауатдинов кириш сўз билан очиб берди. Ундан кейин Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси раиси К.Каримов “Абдулла Орипов ва қорақалпоқ адабиёти”, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Ф.Салаев “Мангуликка дахлдор мерос”, Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, PhD З.Кабулова “Абдулла Орипов шеъриятида ватанпарварлик ва инсонийлик ғоялари ифдоси” мавзусида ўз маърузалари билан қатнашди. Шунингдек, бадиий қисмда Ўзбек филологияси факультети талабалари томонидан шоир шеърлари айтилди, асарларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Санъатшунослик факультети талабалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига юқори кайфият бағишлади.



Ўзбек филологияси факультети
ёшлар иттифоқи етакчиси Д.Тозабоев